Қозоғистон ўз қуролли кучларни Украинага жўнатилганини рад этди
(last modified Wed, 02 Mar 2022 11:27:18 GMT )
март 02, 2022 16:27 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ўз қуролли кучларни Украинага жўнатилганини рад этди
    Қозоғистон ўз қуролли кучларни Украинага жўнатилганини рад этди

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу мамлакат қуролли кучларини Украина урушида қатнашиши ҳақидаги маълумотларни рад этди.

Stopfake.kz  интернет сайти Қооғистон Мудофаа вазирлиги маълумотига таяниб,  Қозоғистонни Украина урушига киргани ва мамлакат ғарби ва шимолига ҳарбий техника олиб бораётгани ҳақидаги маълумотларни асоссиз ва сохта эканлигини маълум қилди. Шунингдек бу сохта хабарда, Қозоғистон ҳудудида қуролли кучларининг бошқа жойга куўчирилиши бунинг тасдиғидир деб иддао қилинган.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бундай сохта хабарларга жавобан  ҳарбий техника ҳаракатини жанговар тайёргарлик  ва олдиндан режалаштирилган тадбир сифатида баҳолади.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ҳам тарқатган маълумотида, Мудофаа вазирлигини Шучинск шаҳридаги ҳарбий академияси ўқувчилари учун амалий машғулотлар ўткзиш мақсадида " заҳарли" казармадан ҳарбий техника олиб келинганини таъкидлади.

25 февралдан 3 мартга қадар  Карагандадан  Гвардия гарнизонига, Олмаотадан Оқтау гарнизонига ҳарбий техника жўнатилган. 1- мартдан 4-мартгача қуролли Кучлар " Чимкент" дан " Тараз" га, " Туркиядан Ойша биби ўқув гарнизонига ва аксинча йўналишда ҳаракатланиши режалаштирилган.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги шунингдек ушбу даврда мамлакат Ғарбидан Қозоғистон жанубига темир йўл орқали ҳарбий техниканинг режалаштирилган ҳаракати ҳам таъмирлаш учун амалга оширилади. Ҳарбий техника ҳаракатии ҳақида аввалроқ ОАВда хабар берилганди деб қўшимча қилган.

 

Ёрлиқ