март 03, 2022 14:00 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш таклифига қарши чиқди
    Толибон ҳаракати халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш таклифига қарши чиқди

Афғонистондаги Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати Халқаро ҳамжамиятнинг бу мамлакатда барча қавм-элат ва диний конфессиялар иширокидаги инклюзив давлат тузиш таклифини рад этди.

Ўтган йил- 2021-йил  15-августдан бери Афғонистондаги ҳокимиятни эгаллаб олган Толибон ҳаракати  Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга ваъда қилганди, аммо ҳозиргача ўз ваъдасини бажармаган.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати кон ва Нефт вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчиси Шаҳобиддин Диловар, Халқаро ҳамжамият Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш учун мамлакатни тарк  15 нафар хоин раҳбарлар рўйхатини тақдим этди иддао қилди.

 Толибон муваққат ҳукумати Кон ва нефт вазирлиги раиси вазифасини бажарувчичи ҳокимиятдаги 15 кишига Толибоннинг қаршилигини таъкидлаб, бу одамларнинг ҳеч бири ҳукуматга кира олмайди деб маълум қилди.

Толибон расмийси бу 15 кишилик рўйхати ҳақида қўшимчамаълу мот бермади, аммо " Афғонистон миллий телевиденияси" бу шахсларнинг айримлари Муҳаммад Муҳаққиқ, Атомуҳаммад Нур ва Абдуррашид Дўстумдан иборат деб эълон қилганди.

 

Ёрлиқ