Қозоғистонда ҳукумат шакли ўзгартирилади
Қозоғистон президенти бу мамлакат ҳукумати шаклини ўзгартириш бўйича таклифини парламентга юборди.
Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев бу мамлакат парламенти йиғилишида парламентга кўпроқ ваколатлар беришни таклиф қилиб, бундай система эса давлат идораларини динамик мувозанатини таъминашда ва мамлакатнинг барқарор ривожланишига кўмаклашади деб айтди.
Токаев Қозоғистон тараққиётининг сиёсий моделини қайта ташкил этиш бўйича муҳим қадамлар қўйиш зарурлигига ҳам тўхталиб, рақобатдошликни ошириш ва мамлакатдаги барча сиёсий партияларнинг ривожланиши учун тенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида президентлик даврида президентнинг бирон бир партияга аъзо бўлишни тақиқлашни таклиф қилди.
Парламент аъзоларини аралаш сайлаш, вилоят ҳокимлари учун билвосита сайловларни жорий этиш, сиёсий партияларни рўйхатга олиш жараёнини осонлаштириш, конституцияга ўзгартириш киритиш ва сиёсий партияларга аъзоликни тақиқлаш каби масалалар Жомарт Токаевнинг бошқа таклифларидан эди.