Қирғизистон Фавқулодда ва Миллий хавфсизлик вазирлигига ҳарбий техникалар топширилди
(last modified Sat, 26 Mar 2022 08:21:57 GMT )
март 26, 2022 13:21 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон Фавқулодда ва Миллий хавфсизлик вазирлигига ҳарбий техникалар топширилди
    Қирғизистон Фавқулодда ва Миллий хавфсизлик вазирлигига ҳарбий техникалар топширилди

Қирғизистон расмийлари иштирокида Бишкек шаҳри марказида Россиядан сотиб олинган янги авлод ҳарбий техникалари намойиш этилди.

Россиядан сотиб олинган ҳарбий техникаларни топшириш маросимида, Қирғизистон президенти Қирғизистон мудофаа қобилияти мамлакатнинг ҳарбий сиёсати, қуролли кучларини жанговар тайёргарлиги, техник таъминоти ва иқтисодий барқарорлигига боғлиқлигини маълумқ қилди. У шунингдек замонавий технлогияларнинг мавжудлиги эса модерн чақирув ва таҳдидларга жавоб бериш ва минтақада тинчликни сақлаш, халқ хавфсизлигини таъминлашда ғоят муҳим омил бўлганини ҳам қўшимча қилди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари ҳам мухбирлар билан суҳбатда,  Туркиядан сотиб олинган " Байракдар TV2" ҳарбий дронлари миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматлари томонидан жанговар навбатчиликка олинганини маълум қилиб, бундан буён эса Қирғизистон осмони ва чегаралари учувчисиз самолётлар билан  ҳимояланади деб қўшимча қилди.

 Бу маросимда, Қирғизистон чегара хизматларига 55 та зирҳли техника ва  50 та камаз топширилди. бундан ташқари Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Жаҳон банки ҳомийлигидаги лойиҳа доирасида 58 та ўт ўчириш машинаси олди.

Эслатиз ўтамиз, ўтган йили бу мақсадда  80 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилган бўлсада, жорий йилда чегара хавфсизлигини мустаҳкамлашга 32 миллион доллардан ортиқ маблағ йўналтирилди.