Қозоғистон президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган хорижлик қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i70774
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакат президентига суиқасд уюширмоқчи бўлган хорижий маъмурни ҳибсга олганини маълум қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 03, 2022 13:25 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган хорижлик қўлга олинди
    Қозоғистон президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган хорижлик қўлга олинди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакат президентига суиқасд уюширмоқчи бўлган хорижий маъмурни ҳибсга олганини маълум қилди.

Қозоғистон разветка хизмати жорий йил 25 -март куни Нурсултон шаҳрида президент Қосим Жомарт Токаевга суиқасд уюштиришни режалаштирган хорижий разветка агентлиги қўлга олингани хабар қилибди. Қозоғистон разветка хизмати бошқа тафсилотларга ишора қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондаги намойишлар 2 январ куни суюлтирилган нефт гази (ГПЛ) нархи икки баравар оширилганидан сўнг бошланди ва мамлакат талабига биноан Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДКБ) Қозоғистонга қўшин юборди.

Қозоғистонда вазият тинчлангач, ҳукумат Қозоғистоннинг барча ҳудудларида фавқулодда ҳолат тартибини бекор қилди.

Қозоғистон ИИВ ҳам 11 январь куни хавфсизлик кучлари томонидан  9 минг 900 эътирозчилар қўлга олинганини хабар қилди.