Эроннинг Чобаҳор порти Ҳиндистоннинг Марказий Осиёга савдо платформаси бўлиши мумкин
(last modified Mon, 04 Apr 2022 07:32:58 GMT )
апрел 04, 2022 12:32 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Чобаҳор порти Ҳиндистоннинг Марказий Осиёга савдо платформаси бўлиши мумкин
    Эроннинг Чобаҳор порти Ҳиндистоннинг Марказий Осиёга савдо платформаси бўлиши мумкин

Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинд Эроннинг Чобаҳор портини Ҳиндистоннинг Марказий Осиё билан савдо алоқаларини кенгайиши учун платорма сифатида хизмат қилишини таъкидлади.

Эрон жануби-шарқидаги Чобаҳор порти сўнгги йилларда  минтақа давлатлари хусусан Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо айланмасини мустаҳкамлаш мақсадида сўнгги йилларда юксалиш ва ривожланиш йўлидан бормоқда.

Ҳиндистон президенти Туркманистонга ташрифи ва Ашхободда турманистонлик ҳамкасби билан учрашганида Деҳли давлатининг  Марказий Осиё давлатлари билан савдо алоқаларини яхшилашда Чобаҳор портининг аҳамиятини маълум қилди.

Ҳиндистон ва Туркманистон раҳбарлари 4 -та икки томонлама шартнома имзолаб, " Шимол-жануб" халқаро транспорт йўлаги" ва " Халқаро транспорт келишуви ва Ашхобод транзит йўлаги" нинг муҳимлигини қўшимча қилдилар.

Ҳиндистон президенти, икки давлат раҳбарлари ҳамкорликнинг янги йўналишларини жумладан инқирози бошқариши ҳам кўриб чиқаётганини икки давлат ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган соҳалардан бири коинот соҳаси эканлигини маълум қилди.

 

Ёрлиқ