Қозоғистон буғдой экспортини тўхтатади
-
Қозоғистон буғдой экспортини тўхтатади
Қозоғистн давлати Украина урушидан хавотирлар ортидан буғдой экспортини тўхтатишга қарор қилди.
Қозоғистон дунёнинг энг йирик буғдой экспортчиларидан бири бўлиб,ўз маҳсулотларининг 70 давлатга экспорт қилади аммо бу чекловларни вақтинчалик деб билдирган.
Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашокаев ҳам Нурсултон давлати бу қарор сабаб сифатида ўз халқининг озиқ-овқат хавфсизлигини кўрсатди. Қозоғистон вазири бошқа мамлакатларга буғдой экспортига қўйлиган тақиқни тугатиш санасига аниқлик киритмади.
Карашакаев шунингдек Украина уруши Россия буғдой экспортининг тўхтатилиши ва бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг жаҳон бозорларида нархини ошишига сабаб бўлди. Шу сабабдан Қозоғистон сотувчилари буғдой ва унни мамлакат ичкарисида эмас хорижга сотишни афзал кўрадилар ва ҳукумат бу вазиятга чек қўйиш учун экспортни тўхтатишга қарор қилди деб изоҳлади.
Карашукоев шунингек Қозоғистонда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлангач мамлакат ўзининг ортиқча маҳсулотини бошқа давлатларга экспорт қилади деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина жаҳон буғдойининг қарйиб 30 фоизини таъминлайди. Икки давлатдан ва Қозоғистон каби бошқа йирик экспортчиларида буғдой экспортининг тўхтатилиши таҳлилчиларни глобал буғдой инқирози ёки йирик глобал озиқ-овқат инқирози ҳақида хавотирга солмоқда.