апрел 07, 2022 19:28 Asia/Tashkent
  • озоғистон давлати Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги чегара ўтказув пунктларини очади
    озоғистон давлати Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги чегара ўтказув пунктларини очади

Қозоғистон чегарасидан ўтишда ПЗР-тест манфий чиққани ёки коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлик тўғрисидаги сертификатни кўрсатиш талаб қилинади.

Қозоғистонда эпидемиологик вазият барқарорлашгани туфайли мамлакат чегарасини кесиб ўтиш билан боғлиқ жорий этилган чекловлар олиб ташланади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати хабар берган.

Хабарда айтилишича, 11 апрелдан бошлаб Қозоғистоннинг Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги чегара ўтказув пунктларида фуқароларнинг чегарани кесиб ўтишига нисбатан киритилган чекловлар олиб ташланади. 

Шунингдек, Қозоғистонга авиақатновлар орқали киришга қўйилган барча чекловлар бекор қилинади.

Шу билан бирга, чегарадан ўтишда ПЗР-тест манфий чиққани ёки коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлик тўғрисидаги сертификатни кўрсатиш талаби сақлаб қолинади. 

Ёрлиқ