Қирғизистонда “Апрел инқилоби” қаҳрамонларини хотирлаш маросими ўтказилди
(last modified Fri, 08 Apr 2022 08:26:09 GMT )
апрел 08, 2022 13:26 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда “Апрел инқилоби” қаҳрамонларини хотирлаш маросими ўтказилди
    Қирғизистонда “Апрел инқилоби” қаҳрамонларини хотирлаш маросими ўтказилди

Қирғизистон президенти 2010-йилги “апрел инқилоби” қаҳрамонларини тантанали равишда ёдга олди.

Қирғизистон президенти Садир Жабаров пайшанба куни “Ата Бейит” миллий тарихий ёдгорлик мажмуасига гул қўйиб, инқилоб даврида ҳалок бўлган қаҳрамонлар ёдини хотирлади, сўнг Қуръон тиловати ва дуолар ўқиди.

Маросимда парламент спикери, бош вазир Роза Атонбаева ва Қирғизистоннинг собиқ президенти Соронбай Жинбеков ҳамда ҳукумат вакиллари ҳам иштирок этди.

Маросимдан сўнг Жапаров апрел халқ инқилобининг ўн икки йиллиги муносабати билан қирғиз халқига мурожаат қилди: 2010-йилнинг 7-апрел куни Қирғизистон келажаги учун мард ватандошлар порахўр ҳукуматни ағдарганида, апрел халқ инқилобининг натижаси демократик тамойилларнинг ҳаётга татбиқ этилиши, ҳокимиятни янада ривожлантириш йўлида ишончли қадамлар қўйилгани барчамизнинг ёдимизда.

Жапаровга кўра, “Акси”, “Март халқ инқилоблари” ва “Апрел” воқеалари қирғиз сиёсий ва тарихий воқеаларига айланган.

Қирғизистон президенти қўшимча қилади:Халқимизнинг онгу тафаккури ўзгарди, улар энди ёруғ келажакка эътибор қаратиб, ўз йўлидан оғишмайди. Ахси, март инқилоблари ва апрел воқеаларини чуқур таҳлил қилиб, улардан сабоқ олиб, ҳеч қандай тажовузкорлик уринишига йўл қўймаймиз.

Ахси воқеалари, март инқилоби ва апрел инқилобларида бир қанча қирғизлар ўша давр ҳукуматига қарши кўтарилиб, уларнинг бир қисми ҳалок бўлди ва яраланди. “Ахси” ва “март инқилоблари” Асқар Акаев даврида, “апрел” эса “Қурбон Бек Боғиев” президентлиги даврида содир бўлди.

Ёрлиқ