Тожикистон давлати Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатишга тайёрлигини маълум қилди
(last modified Sun, 10 Apr 2022 06:56:57 GMT )
апрел 10, 2022 11:56 Asia/Tashkent
  • Тожикистон давлати Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатишга тайёрлигини маълум қилди
    Тожикистон давлати Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатишга тайёрлигини маълум қилди

Тожикистон президенти афғонистонликларга инсонпарварлик ёрдами ҳажмини ошириш зарурлиги ва мамлакат логистика воситаларидан фойдаланган ҳолда ёрдам жўнатишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон,  Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Николсон билан учрашганида Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатиш учун ўзининг логистика имкоинятларии сафарбар қилишга атйёр де таъкиалади.

Раҳмон ва Николсон учрашувида Тожикистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги турли соҳалардаги алоқалар ва минтақавий хавфсизлик муҳокама қилингани бошқа мавзулар эди

Тожикистон президенти  халқаро терроризм, экстремизм, халқаро уюшган жиноятчилик, жумладан гиёҳванд моддалар контрабандаси, қурол  савдоси ва кибержиноятчилик  таҳдидларидан хавотир билдириб,  Тожикистоннинг Халқаро шериклари билан ҳамкорликларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Томонлар  Афғонистондаги ҳозирги ҳарбий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий вазият ва унинг минтақавий хавфсизликига бевосита таъсири юзасидан фикр алмашдилар.

 

 

Ёрлиқ