Туркманистон Орол денгизи чанг бўронига қарши курашни таъкидламоқда
Туркманистон президенти, Орол денгизида чанг бўрони пайдо бўлиши хавфига қарши туриш ва унинг олдини олиш бўйича топшириқлар берди.
Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов Орол денгизи инқирози зоннаси бевосита Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга таъсир қилади ва билвосита Тожикистон ва Қирғизисттонни ҳам қамраб олади деб айтди.
Сардор Бердиммуҳаммедов ўз сўзларида, Орол денгизида 5,5 миллион гектар майдонда янги шўр чўллар пайдо бўлган ва йилига 90 кундан ортиқ чанг бўронлари кўтарилади. Шунингдек йилига минглаб километр масофага атмосферага 100 миллион тоннадан ортиқ заҳарли чанг ва тузларни ташийди деб таъкидлади.
Туркманистон президенти шунингдек бу мамлакат бош вазирининг соғлиқни сақлаш масаласи бўйича ўринбосари Сафардурди Тулиевга бу масалани назорат қилиш ва тегишли ишларни такшкил этиш, ҳамда соҳадаги илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш орқали соғлиқни сақлаш хизматини ошириш бўйича топшириқ берди.
Сардор Бердимуҳаммедов мамлакат Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлига мурожаатида иссиқ мавсумда хавфли касаллик қўзғатувчиларни тарқалишиниг олдини олиш, одам ва ҳайвонларда тез-тез учрайдиган юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чораларни кўриш, вазифасини юклади.