Қозоғистон дон ва ун экспортига чекловлар жорий этди
(last modified Wed, 13 Apr 2022 07:23:23 GMT )
апрел 13, 2022 12:23 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон дон ва ун экспортига чекловлар жорий этди
    Қозоғистон дон ва ун экспортига чекловлар жорий этди

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари дон ва ун экспортига икки ойлик тақиқ жорий этилганини хабар қилди.

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Айдарбек Сапарбаев апрель ойининг иккинчи яримидан июнь ойининг биринчи яримигача мамлакатга дон ва ун экспортига чекловлар жорий этилганини маълум қилди.

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари буғдой учун 1 миллион тонна, ун учун  300 минг тонна квота белгиланганини қўшимча қилиб, бу чеклов ички бозорда танқислик ва  тегирмонларнинг юклашнинг олдини олиш учун зарурлигини таъкидлади. У шунингдек Қозоғистондаги дон ва ун ҳажми ички талабни қондириш учун етарли деб ишонтирди.

Сапарбаев ўз сўзларида Қозоғистоннинг 7 апрель ҳолатига кўра, 118 минг тонна ун захирасини эълон қилди. Бундан ташқари Қозоғистон миллий озиқ-овқат компанияси захиралари 800 минг тонннадан ортиқни ташкил этади агар керак бўлса, вазиятни барқарорлаштириш учун ички бозорга жўнатилади.

Россия жорий йилнинг март ойи ўртасидаги Евроосиё мамлакатдаги дон /айниқса буғдой/ экспортини  30-июнгача тақиқланганди. Бу бундай маҳсулотлар нархининг жиддий ошишига олиб келди.