Толибон ҳаракати: Ҳиротдаги Эрон консуллиги олдидаги митинг ўзбошимчалик эди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i71046-Толибон_ҳаракати_Ҳиротдаги_Эрон_консуллиги_олдидаги_митинг_ўзбошимчалик_эди
Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукуматининг ахборот ва маданият бўлими раиси куни кеча Эроннинг Ҳирот шаҳридаги консуллиги олдида номаълум гуруҳнинг намойшлари ва бу консулликка қилинган ҳужумни ўзбошимчалик деб атади.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 13, 2022 13:40 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати: Ҳиротдаги Эрон консуллиги олдидаги митинг ўзбошимчалик эди
    Толибон ҳаракати: Ҳиротдаги Эрон консуллиги олдидаги митинг ўзбошимчалик эди

Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукуматининг ахборот ва маданият бўлими раиси куни кеча Эроннинг Ҳирот шаҳридаги консуллиги олдида номаълум гуруҳнинг намойшлари ва бу консулликка қилинган ҳужумни ўзбошимчалик деб атади.

ИРНА ахборот агенлигининг хабар қилишича, кеча Толибон муваққат ҳукумати  ахборот ва маданият идораси раиси  Наъим лҳақ Ҳаққоний  Твиттер саҳифасида Эроннинг Ҳиротдаги консуллиги олдида бир қанча ўзбошимчалик билан намойшлар бўли ўтди ва намойишлар Толибон хавфсизлик кучларининг аралашуви билан дарҳол тарқатиб юборилди. Толибон чора тадбирлари ортидан  вазият назоратга олинди ва бу ҳаракат жуда тез назоратга олингани учун алоҳида ҳеч қандай ҳодиса юз бермади деб эълон қилди.

Айни пайтда Ҳирот вилляти ҳокими Нураҳмад Исломжор исёнчиларни Ҳиротдаги Эрон консуллигига ҳужум қилганидан афсусда эканигини таъкидлаб, дипломатик идора хавфсизлигини тўлиқ таъминлашга ваъда берди.

 Бугун  Афғонистон халқининг катта кўча -намойишлари  " фитначиларга йўқ дейилсин, Афғонистонлик-эронлик бирлиги,, бирлик, биз биродарлармиз" шоири остида Эронинг Кобул шаҳридаги эчихонаси олдида  бўлиб ўтди. Бу намойишчилар иштирокчилари Эрон ва Афғонистон халқлари ўртаидаги дўстлик белгииси сифатида гулдасталарни қўлга олишганди.