Покистоннинг авиазабаларидан сўнг, Кобулдаги Исломобод элчиси Толибон ТИВ-га чақиртирилди
(last modified Sat, 16 Apr 2022 14:16:00 GMT )
апрел 16, 2022 19:16 Asia/Tashkent
  • Покистоннинг авиазабаларидан сўнг, Кобулдаги Исломобод элчиси Толибон ТИВ-га чақиртирилди
    Покистоннинг авиазабаларидан сўнг, Кобулдаги Исломобод элчиси Толибон ТИВ-га чақиртирилди

Покистоннинг Кобулдаги элчиси Толибон ТИВ-га чақиртирилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича  Покистон армиясиниг  Афғонистон шарқи ва жануб- шарқидаги  Хўст ва Кунар вилоятларининг айрим туманларига берган авиазарбаари ортидан Толибон ТИВ бу ҳужумларга эътироз сифатида Покистоннинг  Кобудаги элчисини чақиртирди.

Толибон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси  Амир Хон Муттақий  Покистон элчисига  Афғонистон ҳудудларига ҳужумлар  икки томонлама алоқаларига салбий таъсирини етказиши ва душманларнинг вазиятдан суиистеъмол қилишига сабаб бўлишини таъкидлаб бу ҳужумларнинг оғир оқибатлари тўғрисида огоҳлантирган.

Толибон ТИВ шунингдек Покистон расмийларига етказиши учун элчига норозилик нотасини топширган.

Хўст вилояти манбалари кеча Покистон армиясини  бу вилоятнинг Сапира тумани 4 қишлоғини бомбардимон этганини маълум қилган.

Бошқа бир манбага кўра бу ҳужумларда, Хўст вилоятида 20 киши ҳалок ва ёки жароҳатланганини эълон қилган.

 Покистон расмийлари бу хусусда изоҳ бермаган.

Айни пайтда Покистондаги Толибон вакили ҳам бу мамлакат ТИВ -га чақиртилиган.