Покистон армиясини Афғонистоннинг ҳудудларига берган авиазарбаларида қурбонлар сони 45 кишига етди
Жума ўтар кечаси Покистон армиясини Афғонистоннинг Кунар ва Хўст вилоятларига берган авиазарбаларида ва артилерия ҳужумларида 45 киши қурбон бўлди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, ўз номини сир қолишини истаган Толибон мулозимига кўра, Покистон армиясининг Хўст вилоятига берган зарбаларида камида 40 нафар тинч аҳоли қурбон бўлиб 20 нафари яраланган деб маълумм қилди.
У сўзларининг бошқа қисмидаа, ҳужум қурбонларининнг 29 нафарини бир оила аъзолари ташкил қилади ва қолган қурбонлар эса бир неча йил аввал Покистоннинг Вазиристон вилоятидан Афғонистонга кўчиб келган 3 оила аъзоларидир деб таъкидлади.
Покистон томони покистонлик Толибон гуруҳининг Шимолий Вазиристонга ҳужум қилиб 7 покистонлик ҳарбийсини ўлдиргани сабабли бу ҳужумларни уюштирганини иддао қилди.
Покистон армиясининг Афғонистон шарқи ва жануб- шарқидаги Хўст ва Кунар вилоятларининг айрим туманларига берган авиазарбаари ортидан Толибон ТИВ бу ҳужумларга эътироз сифатида Покистоннинг Кобудаги элчисини чақиртирди.
Айни пайтда Покистондаги Толибон вакили ҳам бу мамлакат ТИВ -га чақиртилиган.