Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегараларда кескинлик давом этмоқда
Тожикистон ва Қирғизистон президентлари ўз мамлакатлари чегара яқинида яшайдиган фуқаролари билан чегарада тўқнашувларнинг олдини олиши учун чегарачиларни вазминликка, ҳис -туёғларини жиловлашга чақирди.
Тожикистон республикаси президенти Имомали Раҳмон ўтган ҳафта Қирғизистон билан чегарадаги тўқшулар ортидан маҳаллий аҳоли билан учрашиш учун чегарадаги Исфара шаҳрида бўлиб бу биз қўшнилариимз билан ўзаро ҳамжиҳатлик ва яхши қўшничилик муҳитда яшаш ва улар билан дўстона муносабатда бўлиб, ҳис -туйғулар ва эмоцияга берилмаслик кераклигини яна бир бор эслатиб туради дея айтди.
Тожикистон президенти чегара ҳудудий масалалани ҳал этиш, ҳукумат чегараларини мувофиқлаштириш ва унинг чегараларини аниқлаш жуда мураккаб жараён бўлиб мутахассисларда кўп вақт ва куч талаб қилишини таъкидлаб, “ Тожикистон ҳар икки томонни миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда музокаралар олиб бориш ва мавжуд муаммоларга фойдали ечим топиш тарафдори. Икки давлат ўртасидаги чегара масалаларини эса фақат музокаралар йўли билан ҳал қилиш мумкин ва бошқа йўл йўқ деб эълон қилди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўзининг Facebook’ саҳифасида ўз мамлакати, халқи, журналист ва блогерлари Қирғизистон билан чегарада муаммолар бўлган давлатлар халқи ва раҳбарларни ҳақорат қилмасликка чақириб, Қирғизистон халқига чегарани белгилаш масаласи 2025- йилгача ҳал бўлишини ваъда қилиб, ҳақорат қилиш икки халқ ўртасида фақат келишмовчилик ва низоларни келтириб чиқаришини маълум қилди.
Қирғизистон президенти шунингдек чегара муаммолари 30 йилдан бери ҳал этилмаяпти ва катта эътибор ва узоқни кўра иш олиб боришни талаб қилади ва музокаралар якунланмоқда ва бу масалани президентлик муддати тугагунича ҳал қилмоқчиман де айтди.