Қозоғистонда яна бир гуруҳ жосуслик ва давлатга хиёнатда айбланиб қўлга олинди
Қозозистон Миллий хавфсизлик қўмитаси, жосуслик ва давлатга хиёнат қилишда гумонланган бир гуруҳни ҳибсга олинганини маълум қилди.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси жосуслик, давлатга хиёнат қилиш,давлат сирларини ноқонуний йиғиш ва ошкор қилишда гумон қилинган гуруҳ ҳибсга олинганини таъкидлади.
Қўлга олинган бу гуруҳ орасида чет эл фуқаролари ҳам борлиги айтилади.
Ҳибсга олинган бу шахсларга нисбатан Қозоғистон жиноят кодексининг бир қанча моддалар жумладан, " давлатга хиёнат", " Жосуслик" ва " давлат сирларини ноқонуний йиғиш ва ошкор қилиш" бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ҳибсга олинганини жиноий ҳолати " махфий" тоифага киритилгани ва бошқа маълумотлар тергов манфаати учун ошкор этилганини хабар қилди.