Қозоғистон Россия ва Хитойга нефт экспортини оширди
Қозоғистон Каспий қувурларига шикаст етказганидан сўнг қисқа танаффусдан сўнг, юк ташиш ҳажмини ошириш мақсадида Россия ва Хитойга енфт экспортини қайтадан бошлади.
Кеча Қозоғистон нефт ва газ команияси Россия ва Хитойга нефт экспортини оширганини маълум қилди.
Бу компания қарорининг асосий сабаби сифатида Каспий денгиз консорсиуми нефтининг қайта тақсимланишини кўрсатди. Қозоғистон Миллий нефт компанияси тарқатган баёнотида, Атасу- Алашанко қувури орқали экспорт қилинадиган нефт ҳажмии 40 минг тоннага баҳоланмоқда.
3 ҳафта олдин Россия денгиз соҳилидаги CPC терминалидан нефт экспорти жиддий зарар кўрганидан сўнг бутунлай тўхталиб қолди. Хом нефт экспортнинг бундай узилиши бўроннинг шикастланиши ва ноқулий об-ҳаво шароитларининг давом этиши натижасидир.
Oil Price тарқатган маълумотига биноан, CPC қувури Қозоғистоннинг Тенгиз нефт конидан нефтни Қора денгиз соҳилидаги экспорт инфратузилмаси учун олиб боради. Бу хом нефтнинг катта қисми Россия, Қозоғистон ва Червон каби халқаро нефт гигантларига тегишлидир. Бу система Қозоғистон учун худди " қон томири" га ўхшайди ва мамлакат хом нефт экпортининг учдан икки қисми ҳиссасига тўғри келади.