Толибон Афғонистондаги умумий амнистияни бузганлар ҳақида огоҳлантирди
Толибон муваққат ҳукумат ички ишлар вазири гуруҳ томонидан чиқарилган амнистияни бузганлар ҳақида огоҳлантирди.
Садои афғон ахборот агентлигининг хабар қилишича, Толибон муваққат ҳукумати ички ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Сирожиддин Ҳаққоний Рамазон ҳайити муносабатида мурожаатида амнистия тўғриисдаги фармонни бугзанлар яқин орада судланиб жазоланишини маълум қилди.
Сирожидин Ҳаққоний шунингдек амнистия тўғрисидаги фармон Толибон етакчиси ва кучлари зиммасида экани ва унга ҳама амал қилиши зарур эканини таъкидлади.
Толибон ИИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси ўз сўзларида амнистияни бузганлар сони оз бўлса-да, улар аниқлаб, жазоланади деб қўшимча қилди.
Сўннгги ойларда Толибон кучлари томонидан бир неча собиқ аскарр ёки маҳаллий амалдорлар ўзбошимчалик билан қатл этилган ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Воқеалардан сўнг дарҳол Толибон бу каби ҳатти-ҳаракатларни қоралаб, тергов ва айбдорларни жазолашга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, Толибон муваққат ҳукумти Афғонистоннинг аввалги ҳукуматлари расмийларини мамлакатга қайтишларини бир неча бор таклиф қилган.