Мужоҳид: Толибон гуруҳи етакчилари орасидаги келишмовчиликлар тўғрисидаги хабарлар асоссиздир
Толибон ҳукумати матбуот котиби бу гуруҳ етакчилари ўртасидаги келишмовчиликларни рад этиб, бу борадаги миш-мишлари ташқи душманларнинг фитнаси деб баҳолади.
Толибон ҳукумати ички ишлар вазир Сирожиддин Ҳаққонийнинг ўгган ҳафта Хўст вилоятида қилган чиқишида сўнг Толибон етакчилари ўртасида келишмовчилик борлиги ҳақидаги тахминлар кўтарилди. У ўз сўзларида Афғонистон халқи мавжуд вазиятдан қониқмаяпти де айтганди.
Эрон телералиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинингг хабар қилишича, Толибон гуруҳи наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид Толибон етакчилари орасидаги иккиюзламачилик излаётган ва уларнинг баёнотлари суиистеъмол қилиш миш-миш тарқатаётган чет эл агентлари бу идеални кўмиб ташлайди деб қўшимча қилди.
Толибон вазирлар маҳкамаси ўринбосари Абдусалом Ҳанафий қизларнинг ўқиши тақиқланганини танқид қилиб, амалдорларнинг вазифаси фақта " тақиқлаш" эмаслигини маълум қилди.
Толибон мудофаа вазири мулла Муҳаммад Яъқуб Мужоҳид ва бу ҳаракат кон ва энергетика вазири Шаҳобиддин Диловар ҳам Шўролар Иттифоқи кучларини Афғонистон тўпроғини тарк этгани йиллиги муносабатидаги чиқишларида Афғонистон халқининг истак -хоҳишларига алоҳида эътибор беришни таъкидладилар.