май 22, 2023 19:27 Asia/Tashkent
  • Толибоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига мурожаати
    Толибоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига мурожаати

Афғонистон Толибон ҳукуматининг юқори мартабали аъзоси БМТдан ушбу ҳукумат вакилларига ушбу ташкилот йиғилишларида иштирок этишига рухсат беришни сўради

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон Толибон ҳукумати ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сиражуддин Ҳаққоний душанба куни БМТ Бош котибининг Афғонистондаги махсус вакили Роза Ўтенбаева билан учрашувда шундай деди:Мамлакатдаги вазиятни яхшилаш учун ушбу муассаса Толибон вакилларига БМТ мажлисларида иштирок этишига рухсат бериши керак.

Толибон ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг сўнгги икки йил ичида Афғонистонда хавфсизлик яхшиланганини иддао қилган Сиражиддин Ҳаққоний:Толибон вакилларининг БМТ мажлисларида иштирок этиши Толибон ҳукуматининг ҳуқуқидир.

Ҳозирда Афғонистоннинг БМТдаги қароргоҳи аввалги ҳукумат дипломатига тегишли.

Ушбу учрашувда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг Афғонистондаги махсус вакили ҳам шундай деди:Муаммоларга қарамай, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.

Ёрлиқ