Эроннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо-иқтисодий алоқалари мустаҳкамланмоқда
(last modified Fri, 06 May 2022 11:04:44 GMT )
май 06, 2022 16:04 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо-иқтисодий алоқалари мустаҳкамланмоқда
    Эроннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо-иқтисодий алоқалари мустаҳкамланмоқда

Эрон ташқи ишлар вазирининг иқтисодий дипломатия бўйича ўринбосари Эроннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

Иран Пресс Неwс Агенcй хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатия вазири ўринбосари Меҳди Сафари, Эрон компанияларининг ютуқлари, имкониятлари ва сифатини бошқа мамлакатларда таништириш ва танитишда хусусий кўргазмаларнинг роли ва мавқеи муҳимлигини таъкидлаб, 2022 йил 18-21 июн кунлари Бишкекда бўлиб ўтиши режалаштирилган иккинчи  Эрон-Қирғизистон кўргазмаси Эроннинг қобилиятли компаниялари учун ажойиб имконият эканлигини урилади.

Сафари Марказий Осиё давлатлари, жумладан Қирғизистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашни Ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатиясининг устувор йўналишларидан бири деб атади ва Эрон компанияларини Қирғизистон кўргазмасида кучли ва максимал даражада иштирок этишга таклиф қилар экан, шундай деди:Ташқи ишлар вазирлиги ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг Бишкекдаги элчихонаси кўргазма ташкилотчилари билан ҳамкорликда компанияларнинг иштирокини осонлаштириш устида ишламоқда.