Толибон аёллар учун бурқа /юзни ёпиш -паранжи/ кийишни мажбурий қилди
(last modified Sat, 07 May 2022 10:35:36 GMT )
май 07, 2022 15:35 Asia/Tashkent
  • Толибон аёллар учун бурқа /юзни ёпиш -паранжи/ кийишни мажбурий қилди
    Толибон аёллар учун бурқа /юзни ёпиш -паранжи/ кийишни мажбурий қилди

Толибон муваққта ҳукуматининг Амри маъруф ва мунрадан наҳий қилиш вазирлиги Афғонистондаги аёллар учун бурқа кийишни мажбурий қилиб қўйди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Толибон муваққат ҳукумати Амр маъруф ва мункардан наҳий қилиш  вазирлиги  ўтказилган йиғилишда, бундан кейин бутун Афғонистонда ва жамоат жойларида аёллар бурқа кийиши шарт деб эълон қилди.

 Хабарларга биноан,  Толибон аёлларнинг ишлаш ва ўқишга қарши чиққани ортидан яқинда аёлларга саёҳат қилиш ва ҳайдовчилик гувоҳномларини янги тақиқлар қўйгани хабар қилинган.

Ўтган август ойида Афғонистон устидан назоратни қўлга киритган Толибон 1996- 2001  йиллардаги аввалги ҳокимияти давраларидан бошқа инсон ҳуқуқлари ва аёллар ҳуқуқлари масаласида кўпроқ мослашувчан бўлишга ваъда берди. Лекин улар аста -секин афғонистонликларнинг айниқса аёлларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўйдилар ва уларнинг мактабга қайтишга тўсқинлик қиладиган аёлларнинг кўплаб давлат ишларига ишлашига ҳам тўсқинлик қилдилар.