Эрон ва Тожикистон терроризмга қарши курашда ҳамкорликларни оширади
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари ва Тожикистон мудофаа вазири икки мамлакат ўртасида терроризмга қарши кураши, чегара хавфсизлигини ўрнатиш, ҳамда қўшма машғулотлар ўтказиш ва ҳарбий техника алоқаларни ривожлантиришни таъкидладилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи, генерал Муҳаммад Боқирий Тожикистон мудофаа вазири генерал Шерали Мирзо томонидан расмий кутиб олингани ҳамда Тожикистон Қуролли кучларининг намунали бўлинмалари ва тантаналарининг шонли ҳарбий маросимида қатнашишдан сўнг, ихтисослашган йиғилишда Марказий Осиё минтақасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш, терроризмга қарши курашиш йўлларини кўриб чиқиб, тожикистонлик ҳарбий расмийлари билан Афғонистонга қаратилган минтақавий ҳамкорлик масалсини муҳокма қилди.
Генерал Боқирий бу йиғилишда, Эрон ва Тожикистон қуролли кучлари чегараларда хавфсизликни ўрнатишдан ташқари ўзаро ҳамкорлик қилиши ва бир-бири билан фикр алмашиш кераклигини баён этиб, минтақавий ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек терроризмга қарши курашда кадрлар алмашинуви ва ҳарбий ҳамкорликни ривожлатириш икки давлат қуролли кучлари учун устувор вазифа бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Тожикистон мудофаа вазири генерал Шерали Мирзо ҳам бу учрашувда Эрон Қуролли кучларининг икки давлат ҳамкорликлари ва ёрдами билан терроризм, уюшган жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш учун таклиф қилган лойиҳаларни олқишлаб, қўшима ҳарбий машқлар ўтказиш ва ҳарбий техника ишлаб чиқиш Тожикистон ва Эрон Қуролли кучларининг учтувор йўналишларидан биридир деб эълон қилди.