Душанбеда Имомали Раҳмон ва Эрон қуролли кучлари Бош штаби раисининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Wed, 18 May 2022 06:05:47 GMT )
май 18, 2022 11:05 Asia/Tashkent
  • Душанбеда Имомали Раҳмон ва Эрон қуролли кучлари Бош штаби раисининг учрашуви бўлиб ўтди
    Душанбеда Имомали Раҳмон ва Эрон қуролли кучлари Бош штаби раисининг учрашуви бўлиб ўтди

Кечв Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Эрон Қуроли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Бмуҳамад Боқирийни қабул қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  кеча Эрон Қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Муҳамад Боқирий Тожикистонга ташрифининг иккинчи кунида  Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашиб мулоқот қилди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бу учрашув чоғида  маданий муштараклик ҳамон икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашнинг энг муҳим асоси эканлигини таъкидлаб, бир хил тарихий илдизлар, муштаракк тил икки давлат ўртасидаги мудофаа, ҳарбий, маданий, сиёсий ва иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришр учун мислсиз шарт-шароит яратади деб изоҳлади.

Имомали Раҳмон  Эроннинг юқори мартабали ҳарбий делегациясининг Тожикистонга келишидан мамнун эканлигини бидлдириб, Тожикистон Қуролли кучлар Эрон қураолли кучлари билан ҳар қандай икки томонлама мудофаа-ҳарбий ҳамкорликларини олқишлайди ва бунга яққол мисол сифатида учувчисиз самолётлар ишлаб чиқарувчи заводни очилганидир  ва бу ҳамкорлик барча ҳарбий соҳаларда энг юқори даражада чиқиши  зарур деб қўшимча қилди.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий, бу учрашувда икки давлатнинг минтақадаги стратегик мавқеини ҳам тилга олиб Эрон ва Тожикистон ўртасидаги қўшма ҳарибй ҳамкорлик ва алоқалар даражасини мустаҳкамлаш, якунлаш ва ривожлантириш турли ҳарбий соҳалардаги ҳамкорликни ошириш Эрон Ислом республикаси Қуролли кучларининг Тожикистон билан бўлган муҳим устувор йўналишларидандир деб айтди.

Генерал Муҳаммад Боқирий  қўшни ва дўст давлат сифатида Афғонистонда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш муҳимлигини ҳам баён этиб, Эрон ва Тожикистон қуролли кучлари ҳарбий ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш орқали Афғонистонда хавфсизлик ва тинчлик ўрнатишда ёрдам бериши мумкин деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ