Толибон: афғонистонда телевизордаги сўзловчилар аёллар юзларини ёпишсин
(last modified Fri, 20 May 2022 08:08:26 GMT )
май 20, 2022 13:08 Asia/Tashkent
  • Толибон: афғонистонда телевизордаги сўзловчилар аёллар юзларини ёпишсин
    Толибон: афғонистонда телевизордаги сўзловчилар аёллар юзларини ёпишсин

Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати афғон телевидениесидаги аёл бошловчи ва сўзловчиларга кўрсатув вақтида юзларини ёпишни буюрди.

ТОЛОнеwс Афғонистон пайшанба куни хабар беришича, Афғонистондаги Толибон ҳукумати барча телеканаллар, жумладан, ТОЛОнеwс ва ТОЛОнеwс билан боғлиқ телеканаллар учун аёлларнинг юзларини ёпиш бўйича янги буйруқ чиқарди.

Хабарда айтилишича, Толибон муваққат ҳукуматининг яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчи вазирлиги ҳамда ахборот ва маданият вазирлиги бу буйруқни якуний ва шубҳасиз деб атади.

Айтилишича, бу буйруқ Афғонистондаги барча фаол визуал ОАВга эълон қилинган.

Бошқа томондан, ижтимоий тармоқларда икки аёл сўзловчининг ниқоб кийган суратлари эълон қилинди ва улар Толибон буйруғи билан бундан буён телевидениеда бундай ҳолатда чиқишликларини айтишди.

Аввалроқ “Толибон” раҳбари Ҳибатуллоҳ Охундзода ўз фармонида мамлакатда аёллар учун ҳижобга оид янги қонуннинг тўрт моддасини эълон қилган эди. Толибон раҳбарининг тўрт банддан иборат фармонига кўра, барча аёллар диний ҳижобга риоя қилишлари шарт, қонунбузарликка йўл қўйганларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилиши таъкидланган.

Бу фармонга кўра, вояга етган аёлларнинг ҳижоб ўрашлари “зарур”дир.