май 21, 2022 10:26 Asia/Tashkent
  • \\\
    \\\"Азалдан абадгача менинг мангу қисматим Эрондир\\\" деган тожикистонлик шоир -Меҳмон Бахтий вафот этди

Тожик ёзувчиси, шоири ва драмматурги, Тожикистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси /1972/, Тожикистон халқ ёзувчиси, Абу Абдуллоҳ Рўдакий номидаги Тожикистон давлат мукофоти лаурети /1998/, Меҳмон Бахтий кеча Душанбе шаҳрида дунёдан кўз юмди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Меҳмон Бахтий   1940 йилда Ғарм / ҳозирги Рашт/ туманидаги Шел қишлоғида тўғилган. 1963- йилда Душанбе педагогика университетининг тожик-форс тарихи, тил ва адабиёти факультети ва 1975 йилда Горький номидаги Москва адабиёт инстутитини битирган.

Шоир Меҳмон Бахтийдан шеърият ва нашрга ооид турли асарлар қолган ва бу асарлардан баъзилари турли мукофотларга ҳам сазовор бўлган.

Меҳмон Бахтий шеърлари  1960 йилдан бошлаб, Тожикистоннинг турли газета ва журналларида чоп этилган.

Тожикистон ёзувчилар уюшмаси раиси лавозимида ҳам ишлаган Меҳмон Бахтийнинг бир қатрри пьесалари Душанбе ва бошқа шаҳарларининг театрларида саҳналаштирилган, айрим асарлари турли тилларга жумладан рус тилига ҳам таржима ва нашр қилинган.

Айтиш жоиздирки тожикистонлик шоир Меҳмон Бахтийнинг ўғли Сарвар Бахтий,  қарйиб 27 ой давомида Теҳрондапги ЭКО ташкилоти маданият муасссасини бошқариб яқинда Эрондан Душанега борди.

Устоз Меҳмон Бахтийни катта Эронга бўлган муҳаббатини кўрсатадигагн машҳур ва мазмунга тўла шеъларидан бири " Эрон" шеъридир:

Аз азал то ба абад қисмати ман Эрон аст,

Ки нишонаш пари Симурғу дили шерон аст.

Ҳама гўянд, ки Эрон чи бузург аст, бузург,

Ин ҳама дар сухану дар хиради пирон аст.

То абад душманат эй кишвари зебо ҳатто,

Аз баландии мақоми ту басе ҳайрон аст.

Бахти бад бин ки миёни туву ман фосилаҳост,

Тахти Сомону Қубоди ману ту Эрон аст.

Дўстам, қимати ҳамбастииву ҳамдастй дон,

Ки ҳамин рўзии мо аз фалаку даврон аст.

Раҳи меҳри ману ту мегузарад аз роҳе,

Ки Бухорову Душанбе ба дили Теҳрон аст.

Шеърнинг мазмуни:

Азалдан абадгача  менинг мангу қисматим Эрондир,

Бунинг рамзи Симурғнинг қаноти ва дили шерондир

Ҳамма Эрон қанчалик катта- катта дейди,

Буларниг барчачи кексаларнинг сўлари ва ақли пирондир 

Бу гўзал ўлканинг ашаддий ва абадий душманлари ҳам,

Мақомининг баландлигидан ҳайрондир.

Ёмон тақдирдан сен ва мениг орамизда масофалар,

Бизнинг Тахти Сомону Қубодимиз Эрондир

Дўстим, бирдамлик ва ваҳдатниг қийсматини билгин,

Ҳа, ризқимиз шу фалаку осмондир

Бизнинг ўртамиздаги муҳаббат йўли,

Бухоро, Душанбе ва Теҳрондан ўтуви майдондир

 

Ёрлиқ