Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон электр компаниялари олдида катта қарзи бор
(last modified Sat, 21 May 2022 07:27:03 GMT )
май 21, 2022 12:27 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон электр компаниялари олдида катта қарзи бор
    Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон электр компаниялари олдида катта қарзи бор

Афғонистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги Ўзбекистон ва Тожикистондан олган элеткр энергияси учун қрази 100 миллион доллардан ортиқ эканини маълум қилди.

Энергетика тармоғида электр станциялари ва инфрутузилма йўқлиги сабабли Афғонистоннинг электр энергиясининг катта қисми Тожикистон , Ўзбекистон ва Эрон каби қўшни давлатлардан импорт қилинади.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Афғонистон энергетика ва сув ресурслари вазирининг матбуот котиби Ахтармуҳаммад Нусрат Ўзбекистон ва Тожикистондан импорт қилинган электр энергияси учун  100 миллион доллардан ортиқ қарздор деб изоҳлади.

Шунингдек Афғонистоннинг БРЕШНО электир компанияси собиқ раиси Амонулло Ғолиб мамлакат қўшни давлатлардан элекр энергияни сотиб олиш учун йилига 300 миллион доллар тўлайди деб айтди.