Тожикистон исломий ҳаракат партиясининг раиси ҳали ҳам халқаро қидирувда
(last modified Sat, 23 Jul 2016 12:59:16 GMT )
июл 23, 2016 17:59 Asia/Tashkent
  • Тожикистон исломий ҳаракат партиясининг раиси ҳали ҳам халқаро қидирувда

Тожикистон исломий ҳаракат партиясининг раиси ҳали ҳам халқаро қидирувда

Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзодага кўра, Тожикистоннинг тақиқланган исломий ҳаракат партиясининг раиси Муҳиддин Кабирий ҳали ҳам халқаро қидирувда турибди. Бугун шанба куни Тожикистон Тож Ньюз тарқатган хабарга биноан, Рамазон Раҳимзода ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики, биз интерпол расмийлари билан Муҳиддин Кабирийни қўлга олиш ва топшириш учун зарурий ҳужжат ва даллиларни тақдим этдик ва улар билан музокара ўтказдик. Муҳиддин Кабирий айни пайтда интерпол қидирувида турибди. Тожикистон ички ишлар вазирига кўра, Тожикистон давлати Муҳиддин Кабирийнинг қайсидир мамлакатга эҳтимолий борган бўлса ўша давлатнинг расмийлари билан уни қўлга олиш ва ортга қайтариш юзасидан ҳамкорлик талабларини тақдим этган. Раҳимзоданинг айтишича Тожикистон ҳуқуқ тартибот органларининг собиқ командири Гулмурод Халимов ИШИД террорчилик гуруҳига қўшилгани учун у қўлга олинади ва қонун олдида жавоб беради.