МДҲ Бош вазирлари йиғилишида иқтисодий ҳамкорликлар масаласи муҳокама қилинди
(last modified Sun, 22 May 2022 08:40:38 GMT )
май 22, 2022 13:40 Asia/Tashkent
  • МДҲ Бош вазирлари йиғилишида иқтисодий ҳамкорликлар масаласи муҳокама қилинди
    МДҲ Бош вазирлари йиғилишида иқтисодий ҳамкорликлар масаласи муҳокама қилинди

МДҲ мамлакатлар раҳбарлари кенгаши саммитида бир қатор ҳужжатлар жумладан биологик моддалар алмашинуви тўғрисидаги битим, ва бу ташкилотнинг ягона илмий-техник макони ташкил этиш тўғирисидаги битимлар имзоланди.

Эрон телерадиокомпаниясиниг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, саммит қатнашувчилар  иқтисодий ҳамкорликлар,  ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ва унинг хилма-хиллигини ошириш, саноат кооперацияси ва қўшни давлатлар салоҳиятидан фойдаланиш, ҳамда кичик ва ўрта бизнес ўртасида савдо алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, иқлим ўзгариши ва кибер хавфсизлик таҳдидларини кўриб чиқдилар.

МДҲга аъзо даватларнинг 2026-йилгача қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини кўпайтиришда генетик материалнинг биолгик хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлиги,  2030- йилгача МДҲга аъзо давлатлар ахборот  хавфсизлиги стратегиясини амалга ошириш бўйича устувор чора тадбирлар, " МДҲ ёшлари пойтахти"  халқаро лойиҳаси ва бошқа режалар рўйхати каби  қарорлар ҳам чиқарилди.

Йиғилишда Озарбойжон республикаси, Белорус, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистоон Бош вазирлари, Арманистон Бош вазири ўринбосари ва МДҲ ижроия қўмитаси раиси қатнашди.