Толибон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси АҚШ вакиллари билан мулоқот қилди
Афғонистондаги Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси АҚШ вакиллари билан Афғонистондаги ҳозирги вазият юзасидан фикр алмашди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Афғонистонда Толибон муваққат давлати ТИВ бошлиғи вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутаққий, кеча АҚШнинг Афғонистон ишларидаги вакили Томас Вест ва Афғонистон аёллари ишларидаги махсус вакили Рина Амирий билан учрашганида, иқтисодий алоқлалар, ИШИДга қарши кураш, қизлар мактабларини очиш, ҳижоб тўғрриисдаги фармон ва инклюзив ҳукуматни ташкил этиш хусусида суҳбатлашдилар.
Бундан ташқари Толибон ҳаракати матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид, биз Афғонистонга АҚШдан таҳдид солмаслик тарафдоримиз ва шу муносабат билан ушбу келишувни амалга ошириш учун қўлимиздан келганини қиламиз деб айтди.
Толибон матбуот котиби биз АҚШ билан яхши муносабатлар ўрнатмоқчимиз ва бу давлат билан иқтисодий ва дипломатик алоқаларни тиклашимиз ва икки томон бир -бирига ёрдам беришини истаймиз деб иддао қилди.
Қатар пойтахти Дохада АҚШнинг Афғонистон бўйича собиқ махсус вакили Залмай Халилзод ва Толибон етакчилари ўртасида имзолангана келишув асосида АҚШ ҳарбийлари Афғонистонни тарк этди.
Афғонистон халқи ва аксарият шахсият ва арбоблари ҳам АҚШ қўшинларини тез ва шубҳали тарзда олиб чиқиб кетилиши, Кобул ҳукуматининг қулаши ва Афғонистонда Толибон ҳукмронлигиниг тикланганига сабаб бўлди деб ҳисоблайди.