Али Шамхоний Душанбеда россиялик ҳамкасби билан учрашди
(last modified Fri, 27 May 2022 07:40:12 GMT )
май 27, 2022 12:40 Asia/Tashkent
  • Али Шамхоинй Душанбеда россиялик, ҳамкасби билан учрашди
    Али Шамхоинй Душанбеда россиялик, ҳамкасби билан учрашди

Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши дунё АҚШнинг бир томонламаа сиёсатига қарши бирлашиши керак деб айтди.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, минтақавий  хавфсизлик бўйича 4 -чи музокараларда қатнашиш учун Тожикистонга сафар қилган Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний  Россия Миллий хавфсизлик олий кенгаши Николай Патрушев билан учрашиб икки томоналма, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди.

Али Шамхоний шунингдек , Халқаро майдонлардаги янги ўзгаришлар ва Россияга қарши Ғраб давлатларининг кенг қамровли, санкциялари жорий қилинганини ҳисобга олиб Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликларни янада мустаҳкамлашнинг зарурлигига ишора қилиб, Эрон 43 йилдан бери санкциялар остидадир ва мустақил давлатларга сиёсий ирода юклаш учун санкциялар самарасизлиги рамзига айланди деб изоҳлади.

Али Шамхоний бу учрашувда АҚШнинг бир томонлама сиёсатига қарши туриш учун Москва ва Теҳрон даватларини стратегик ҳамкорликларни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлаб, санкциялар остида биргаликда яшаш учун платформа яратиш ва санкцияларни  ўзаро иқитисодий системани кучайтириш учун имкоинятига айлантириш зарурлигини қўшимча қилди.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Афғонистондаги вазият ва турли террорчи гуруҳларнинг мамлакатда нотинчликларни давом эттришларидан хавотирланиш билдириб,Афғонистонда инклюзив ҳукуматнинг йўқлиги, бу мамлакатда  давом этаётган беқарорлик ва ишнчсизлик, одамларга  иқтисодий ва ҳаёт тазйиқларини кучайишининг асосий сабабларидан биридир деб айтди.