Қозоғистон бош прокурори: Қозоғистондаги террорчилик ҳаракатлари ички муаммолардан келиб чиққан
(last modified Sat, 23 Jul 2016 13:12:34 GMT )
июл 23, 2016 18:12 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон бош прокурори: Қозоғистондаги террорчилик ҳаракатлари ички муаммолардан келиб чиққан

Қозоғистон бош прокурори: Қозоғистондаги террорчилик ҳаракатлари ички муаммолардан келиб чиққан

Қозоғистон бош прокурори сўнги кунларда Қозоғистонда юз берган террорчилик ҳаракатларини ички муаммолардан келиб чиққан деб айтди. Ахар сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон бош прокурори Жакип Асанов Остонада жума куни ўтказилган ахборот анжуманидаги чиқишида, бугун терроризм бутун жаҳонга таҳдид деб айтди. Унга кўра, Қозоғистон тез орада террорни таг томири билан йўқ қилади. Шунингдек, Қозоғистон бош прокурори мамлакатда терроризмни йўқ қилиш учун давлат томонидан дастур ишлаб чиқилганига ишора қилиб шундай айтдики, террорчилик амалиётларининг аксарияти ички ишлар ва хавфсизлик кучлари томонидан аниқланиб зудлик билан бартараф этилади. Жакип Асанов ўз нутқи давомида шундай қўшимча қилиб ўтдики, мамлакат ҳудудида сўнги беш йил мобайни содир этилган террорчилик ҳаракатларида 144 нафар полиция ходимлари ҳалок бўлган.