Толибон ҳаракати пойтахтни Кобулдан Қандаҳорга кўчирмоқчи
июн 01, 2022 15:39 Asia/Tashkent
Афғонистон собиқ расмийси Толибон ҳаракатини пойтахтни Кобулдан Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрига ўзгартириш нияти борлигини маълум қилди.
Афғонистоннинг "Омоч нюс" маҳаллий газетаси, Афғонистон собиқ вице-президенти Амруллоҳ Солиҳга таяниб ёзишича, Толибон ҳеч қандай олдиндан огоҳлантирмасдан Афғонистон пойтахти Кобулни Қандаҳорга кўчирмоқчи деб изоҳлади.
Амруллоҳ Солиҳ шунингдек бу қарор Кобулни сиёсий кескинлик ва Толибонга қарши риторикадан холи маъмурий пойтахтга айлантиради деб таъкидлади.
Ҳозирча Афғонистондаги Толибон ҳукумати пойтахтнинг Кобулдан Қандаҳорга кўчрилишига изоҳ бермаган.
Толибон ҳаракати Афғонистонда 2021-йил 15-августидан бери ҳокимият теппасидар.
Ёрлиқ