Қирғизистонда энг йирик ГЭС қурила бошланди
Қирғизистон президенти Қамбарота-1 гидро электр станциясини қурилишига старт берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун - 8 июнь, Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатнингЖалолобод вилоятида республикадаги "Қамбарота-1" номли энг катта ГЭС-ни қурилишини бошланганини хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, 500 киловатли Датка камин электр тармоғининг " Қамбарота-1" ГЭС ига электр энергиясини тақсимлашда энг кам харажат қилиш имконини беради.
Бу режа билан қиш фаслидаги электр энергия танқислигини ҳал этилиб келажакда мамлакат электр энергияси истеъмолини ўсишини ҳам таъминланади.
Бундан ташқари CASA-1000 лойҳаси доирасида, электр энергияси экспорти салоҳияти ҳам таъминланади.
Лоийҳага асосан, ГЭСнинг қурилиши муддати 8 йилдан 10 йилгача мўлжалланган. Биринчи ГЭСнинг ишга туширилиши 4 йиллик доимий бюджет мавжудлиги шарти билан амалга оширилади.
Айтиш жоиздирки, бундан олдин Қирғизистон президенти Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатларини ГЭС лойиҳасини тайёрлаш ва ўргани чиқишда ҳамкорлик қилишини маълум қилганди.
Садир Жапаров шунингдек жорий йилда Қирғизистон тўғон қурилишини бошлаши ва Ўзбекисто ва Қозоғистон бу ГЭСни қурилишига қўшилишини эълон қилганди.