Қирғизистон Россия эҳтиёжларидан бир қисмини таъмин этишга тайёрлигини маълум қилди
(last modified Thu, 16 Jun 2022 10:55:41 GMT )
июн 16, 2022 15:55 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон Россия эҳтиёжларидан бир қисмини таъмин этишга тайёрлигини маълум қилди
    Қирғизистон Россия эҳтиёжларидан бир қисмини таъмин этишга тайёрлигини маълум қилди

Қирғизистон расмийларидан бири, Москва давлатини Бишкекнинг минтақадаги энг муҳим савдо-иқтисодий ҳамкори сифатида белгилаб, Россия эҳтиёжларини қондиришга тайёрлигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  кеча Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат департаменти бошлиғи Оран Шекербаев Москвани Бишкекнинг асосий ҳамкори деб атаган.

Шекекрбаев Бишкекда рус ва қирғиз ишбилармонлари билан учрашувда Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини тилга олиб, Қирғизистон турли соҳаларда мамлакат эҳтиёжларини бир қисми қондира оладидеб қзўшимча қилди.

Қирғизистон ўтган йили Россияга 134 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар экспорт қилди ва бу давлатдан  250 миллион долларлик маҳсулот сотиб олди деб  айтди Шекербаев.

Қирғизистон расмийси, сўзларини қиш қисимда, Россиядан Қирғизистоннинг рақамли технологиялардан фойдаланиши учун ёрдам олиши муҳим деб таърифлади.

 

Ёрлиқ