Аҳмад Масъуд: Толибонга нисбатан позициямизни ўзгариши бу гуруҳ ҳатти-ҳаракатига боғлиқ
Афғонистон Миллий қаршилик жабҳаси номи билан танилган гуруҳ раҳбари Аҳмад Масъуд бу жабҳанинг Толибон ҳукуматига нисбатан позициясини ўзгартириши бу гуруҳ ҳатти -ҳаракатига боғлиқлигинини айтди.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Аҳмад Масъуд араб тилидаги телеканналларидан бири билан суҳбатида, Толибон гуруҳи халқ қонунийлигини қўлга киритиш учн ҳеч қандай ҳаракат қилмади ва тинчлик ва барқарорлик бўйича таклифларимизни ҳам эътиборсиз қолдирмоқда , шунинг учун бизнинг Толибонга нисбатан позициямиз ўзгармади деб изоҳлади.
Афғонистон Миллий қаршилик раиси бир неча бор Толибон ҳукумати таркибига бошқа гуруҳ ва қавм -элатлар вакилларини жалб қилишга чақирмоқда, бироқ Толибон гуруҳи бу таклифларни рад этганини ҳам таъкидлади.
Аҳмад Масъуд Афғонистонда ҳеч қандай ҳукуматда бўмаганини ва давлатдаги коррупцяв атурли қатлларда ҳам қатнашмаганини таъкидлаб, Толибон гуруҳи ҳукуматни эгалаб олиши билан уларни ҳукумати халқ қоуннийлигини тан олиши ва сиёсий иштирок этиш учун имониятлар яратишига умид қилгандик, аммо Толибон барча гуруҳ ва этник гуруҳларнинг иштирок этишига тўсқинлик қилиб мамлакатда Афғонистоннинг исломий ва миллий қадриятарига қарши тоталитар ҳарбий тузум ўрнатди дея аниқлик киритди.
Шунингдек Масъуд ўз сўзларида, агар Толибон ўз ёндашувини ўзгартириб мулоқот ва сиёсий жараённи қабул қилса урушдан кўра тинчликни афзал кўришини ҳам маълум қилди.
Афғонистон Миллий қаршилик раиси шунингдек, Толибн ҳукумати фонидаги келажак истиқболларини умидсизликдан ўзга нарса бўлмаганини эслатиб, Афғонистонда қашшқолик даражаси кескин ошди ва барча соҳаларда коррупция Толибон ҳукмронлигининг 9 ойида сўнгги 20 йилга нисбатан юқорироқ бўлди деб қўшимча қилди.