Кобулдаги ҳиндийлар ибодатхонасига уюштирилган ҳужумда 4 киши қурбон бўлди
(last modified Sat, 18 Jun 2022 11:02:46 GMT )
июн 18, 2022 16:02 Asia/Tashkent
  • Кобулдаги ҳиндийлар ибодатхонасига уюштирилган ҳужумда 4 киши қурбон бўлди
    Кобулдаги ҳиндийлар ибодатхонасига уюштирилган ҳужумда 4 киши қурбон бўлди

Бугун Афғонистон пйтахти Кобул шаҳридаги ҳиндийлар ибодатхонасига ҳужум қилганидан кейин Толибон кучлари билан отишмада 4 нафар ҳужумчи ҳалок бўлди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  бу шахслар Кобул шаҳрининг Парвон ҳудудида ҳиндийлар ибодатхонасида Толибон хавфсизлик кучлари билан тўқнашувларда ўлдирилган.

Қуролли ҳужумчилар ҳиндийлар ибодатхонасига кириб келгач отишма ва тўқнашувлар содир бўлгани айтилади.

Ҳужум учун  жавобарликни ҳеч бир шахс ёки гуруҳ ўз зиммпсига олмади. Толибон ўтмишдаги бошқа теаркталар каби ҳозирча изоҳ бермаган.

Афғонистон хусусан Кобул, Қундуз ва Балх вилоятида сўнги ойларда ҳалокатли портлашлар содир бўлиб юзлаб одамлар хусусан ўнлаб шиа намозхоналари ва талабалар ҳалок бўлган ёки яраланган.

Аксарият ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди. Кеча Қундуз вилоятидаги суннийлар масжидида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлган ёки жароҳатланган.