Жомарт Токаев: биз Луганск ва Донецк мустақиллигини тан олмаймиз
Қозоғистон президенти Санкт-Петербургда бўлиб ўтган 25- халқаро иқтисодий форуми чоғида Нурсултон давлати Луганск ва Донецк респубилкалари мустақиллигини тан олмаслигини айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Санкт-Петербург халқаро иқтисодий конференциясида нутқ сўзлаган Қозоғистон президенти Жомарт Токаев Қозоғистон давлати Тайван, Косово, Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини ҳам расман тан олмайди ва афтидан бу тамойил бизнинг фикримизча Луганск ва Донецк каби ҳудудларига ҳам тааллуқлидир деб таъкидлади.
У шунингдек, Қозоғистонда бу борада турлича қарашлар мавжудлигини эслатиб, БМТда низомидаги иикта асосий модда жумладан давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ва миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгиллаш ҳуқуқи бир-бирига зиддир деб қўшимча қилди.