Эрон ва Тожикистон ўртасида хавфсизлик бўйича қўшма ишчи гуруҳ ташкил этилади
Эрон ички ишлар вазирининг хавфсизлик ва ҳуқуқ- тартибот бўйича ўринбосари Эрон ва Тожикистон ўртасида хавфсизлик бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузилиши икки давлат хавфсизлигини яхшилайди деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ва Тожикистон қўшма хавфсизлик ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишида қатнашиш учун Душанбега сафар қлган Эрон ички ишлар вазирининг хавфсизлик ва ҳуқуқ- тартибот масалалари бўйича ўринбосари Сайид Мажид Мираҳмадий Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода билан учрашганида икки давлат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва икки халқ душманлари таҳдидларини бартараф этиш муҳим эканлигига тўхталиб, иккидавлат раҳбарлари ва етакчиларининг келишуви ва фармойшларини татбиқ этиш барча соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун Эрон томонининг жиддий иродаси бўлганини таъкидлади.
Эрон ички ишлар вазирининг хавфсизлик ва ҳуқуқ -тартибот бўйича ўринбосари Тожикистон хавфсизлигини Эрон хавфсизлиги эканлигини баён этиб, Эрон Ислом республикасининг бу борадаги ҳар қандай ёрдамга тайёрлигини билдирди ва икки давлатнинг қўшма хавфсизлик ишчи гуруҳи бу борада хавфсизликни ўрнатиш ва барқарорлаштириш учун зарур шарт-шаритларни таъминлай олишга умид қилди.
Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода ҳам Тожикистон ва Эрон ўртасидаги келишувларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлаб, хавфсизлик бўйича қўшма ишчи гуруҳнинг тузилиши муносабатларни мустаҳкамлайди ва икки давлат расмийларининг режаларини амалга оширади деб қўшимча қилди.
Тожикистон ИИВ раҳбари Тожикистон ва Эрон раҳбарларининг сўнгги учрашувларида эришилган келишувларни амалга оширишга чақириб, террорчилик таҳдидларини бартараф этиш бўйича минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга урғу берди.