июн 23, 2022 14:01 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон чегара хизматининг собиқ раист ҳибсга олинди
    Қозоғистон чегара хизматининг собиқ раист ҳибсга олинди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакат чегара хизматининг собиқ раҳбарини ҳибсга олинганини маълум қилди.

Эрон телерадиокоммпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси  раиси ўринбосари, мамлакат чегара хизматининг собиқ раиси Дархан Делманов ҳисбга олингани ҳақида хабар берди.

Қозоғистон Миллий хавфизлик қўмитаси баёнотида Делмановдан ташқари бир қанча собиқ ва ҳозирги чегарачилар қўлга олингани келтирилган.

Улар Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги чегара ўтказиш пунктларида хизмат мавқеини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда. Судга қадар текширув Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан олиб борилаётгани айтилади.

Делманов шунингдек 5 аперль куни Қозоғистон президентининг фармони билан ҳокимиятдан четлатилган эди.

У Совет Иттифоқи давлат хавфсизлик қўмитасининг Олий чегара қўмондонлиги институти ва Россия федерал хавфсизлик хизматининг чегара академиясини тамомлаганди. Қозоғистон чегара қўшинларида юқори лавозимларда ишлаган ва   2015- йилдан буён Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари ва мамлакат чегара хизмати қўмондони лавозимларида ҳам фаолият қилган.

 

Ёрлиқ