июн 30, 2022 15:25 Asia/Tashkent
  • Афғонистон Лоя Жирга /халқ вакиллари умуммиллий йиғини/ бошланиши билан отишма овози этилди
    Афғонистон Лоя Жирга /халқ вакиллари умуммиллий йиғини/ бошланиши билан отишма овози этилди

Кобул шаҳрида Афғонистоннинг Лоя Жирга / дин уламолари ва этник етакчилар йиғилиши/ билан бир вақтда отишмалар ва шиддатли тўқнашувлар содир бўлгани ҳақида хабар тарқатди.

Эрон делегациясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ОАВ Толибон уламолари учрашуви билан бир вақтда, учрашув жойи яқнидан кетма-кет отишма ва ўқ овозлари эшитилди.

Йиғилишда Афғонистоннинг 34 вилоятида  3000 дан ортиқ диний уламолар ва этник нуфузли шахслар қатнашди.

Лоя Жирга хавфсизлик, сиёсий, ижтимоий, миллий бирдамлик ва Толибон муваққат ҳукумати халқ томонидан қўллаб-қувватлаш  масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Йиғилишнинг катта мажлиси бугун Афғонистоннинг Толибон муваққат  ҳукумати раиси мулла Муҳаммад  Ҳасан Охунднинг нутқи билан бошланди.

Толибон ҳукумати бу йиғишида йиғилишда уламо ва қабила етакчилари Афғонистондаги Толибон ҳукуматини қўллаб-қувватлаши кераклигини ва бу уларнинг бурчи эканини таъкидлади.

Лоя Жирга учрашуви билан бир вақтда Афғонистон халқи бу учрашувни мамлактадаги инқирозга фундаментал ечим топиш бўлишини умид қилмоқда.

Афғонистондаги барча этник гуруҳлар иштирокида кенг қамровли ҳукумат тузилиши афғонистонликларнинг яна бир талабидир.

 

Ёрлиқ