июл 02, 2022 11:22 Asia/Tashkent
  • Токаев \
    Токаев \"Қозоғистон-Эрон-Туркманистон\" темир йўлидан фойдаланишни таъкидлади

Қозоғистон президенти жорий йилнинг дастлабки 5 ойида минтақа давлатлари ўртасидаги алоқалар ортганига тўхталиб, "Қозоғистон-Эрон-Туркманистон" темир йўлидан максимал даражада фойдаланишга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Жомарт Токаев  анаъанавий логистика занжирларини бузиш шароитида транспорт коммуникациялари Каспий бўйича мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг барқарор ўсиши ва мустаҳкамлашларининг асосий омилига айланади деб айди.

Европа , Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги транзит оқмини таъминлашда Транскаспий халқаро йўналишнинг роли сезиларли даражада ошди деб қўшимча қилди Токаев.

Жорий йилнинг датлабки 5 ойи ичида  Қозоғистоннинг мазкур йўналишда юк ташиш ҳажми 2,5 баробар, Каспий  бўйича чегарадош давлатлар билан умумий савдо айирбошлаш ҳажми 9 фоиздан ортиқ ўсди деб изоҳлади, Токаев.

У шунингдек биз шошилинч ташкилий масалаларни биргаликда ва тезкорлик билан ҳал этишимиз, истиқболли " Шимол -жануб" коридорини янада ривожлантиришга эътибор қаратишииз керак. Шунинг учун Шарқий Осиё ва Форс кўрфази мамлакатлари ўртасидаги энг қисқа йўл бўлган Қозоғистон - Туркманистон -Эрон темир йўлининг имкониятларидан максимал даражада фойдаланишимиз мумкин деб аниқлик киритди.

Қозоғистон президенти сўзлари якунида, бу янги логистика йўли 12 кун ичида 6 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтиш имконини беришини маълум қилди.

 

Ёрлиқ