Европа парламенти Тожикистондаги Бадахшон вилоятидаги вазият бўйича резолюция чиқарди
Европа парламенти аралашуви билан актида Тожикисннинг Бадахшон мухтор вилоятида содир бўлган сўнгги воқеаларга оид резолюциясини маъқуллади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Тожикистоннинг Бадахшон мухтор вилоятида ўтказилган намойишларда намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувлардан бир нечакиши ҳалок бўлиб бир қатор инснлар жароҳат олди.
Европарламент бу ташкилот сайтида нашр этилган резолюциясида, Тожикистон ҳукукматини 2021-йил ноябр ва 2022-йил май ойларида Бадахшонда бўлиб ўтган намойишлардан сўнг намойшчилар, журналистлар, блогерлар, ҳуқуқшунослар ва фуқароларни зўравонлик билан бостириш ва таъқиб қилишда айблади.
Резолюцяни 520 нафар ёқлаб, 24 нафра қарши овоз ва 31 нафар бетараф овоз билан маъқуллади.
Европа парламенти вакиллари ҳам Тожикистон ҳукуматини терроризмга қарши кураш баҳонасида мухолифатни бостиришда айблади.
Бадахшон аҳолисининг Хоруғ / шу вилоят маркази/ губернатори ва ҳокимиятнинг истеъфога чиқиши 2021-йил 25—28-ноябрдаги норозилик намойишлари бўйича холис тергов ўтказиш ва ҳибсга олинганлари озод этишларини талаб қилиши, бу автоном округда кескинликларни бошланишига сабаб бўлди.
Айтиш керакки мазкур резолюция маъқуллаши билан бир вақтда европаликлар Хитой ҳукуматига қарши яна бир резолюцияни эълон қилди.