Кўп сонли Толибон аъзолари ва унинг тарафдорлари шу йилги Ҳаж маросимида қатнашдилар
(last modified 2022-07-11T05:23:47+00:00 )
июл 11, 2022 10:23 Asia/Tashkent
  • Кўп сонли Толибон аъзолари ва унинг тарафдорлари шу йилги Ҳаж маросимида қатнашдилар
    Кўп сонли Толибон аъзолари ва унинг тарафдорлари шу йилги Ҳаж маросимида қатнашдилар

Толибон ҳаракати ўзининг кўплаб етакчилари ва аъзолари, тарафдорларини Саудия Арабистонига Ҳажга юборган.

Эроннинг ўзбек тилидаги сайтининг Шафақно ахборот сайтига таяниб хабар қилишича Саудия Арабистонига ,  юборилган Толибон аъзолари ва етакичлари аниқ сони йўқ, бироқ ижтимоий тармоқларда эълон қилинган улар зиёратчиларни классификация қилишда Толибон аъзолари ва тарафдорларига устувор ва махсус ҳам берилганини кўрсатмоқда.

Пажвок ахборот агентлиги томоинадн эълон этилган рўйхат асосида,  Толибоннинг 111 нафар юқори мартабали амалдорлари Саудия Арабистонига жўнаб кетган.

Толибон боз вазири ўринбосари Мулло Бародар, Ҳаққоний оқимининг юқори мартабали аъзоси Анас Ҳаққоний, Толибон ҳаракати матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид, Толибон мудофаа вазири ўринбосари мулло Фозил Мазлум ва Ахборот ва маданият вазири мулла Хайруллоҳ Хайрхоҳ, Толибон томнидан Ҳажга юборилган бу гуруҳнинг юқори мартабали амалдорларидир.

Ҳаж маросимига зиёратчиларни танлашда Толибон аъзолари ва ушбу гуруҳ тарафдорларига устунлик берилган.

Баъзи ОАВларга кўра, бу йил афғонистонлик аёлларнинг Ҳаж зиёратига қатнашиши ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ . Гувоҳлар ва фотосуратлар бу масалани тасдилайди.

Жорий йили Афғонистоннинг Ҳаж маросимидаги иштироки  13 минг 582 кишини ташкил қилди.

 

 

Ёрлиқ