Қозоғистон давлати 2045 йилгача ядровий қуролни йўқ қилишни таклиф қилди
Қозоғистон ТИВ раҳбари, 2045-йилгача ядровий қуролни йўқ қилиш режасини ишлаб чиқишга чақирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон ТИВ раҳбари Мухтор Телеуберди, Украина ҳудудидаги ҳозирги ҳарбий можаро, ядровий қуролларни қайтариш ва улардан фойдаланиш учун ўзаро таҳдидлар ҳақидаги гаплар бизни инсониятнинг жамоавий заифиги ҳақида ҳар қачондан ҳам кўпроқ ўйлашга мажбур қилмоқда ва бу бу ҳалокатли қуролларни зудлик билан тақиқлаш ва йўқ қилиш керак деб эълон қилди.
Телеоберди шунингдек Қозоғистон дунёнинг барча давлатлар 2045 йилгача, яъне БМТ ташкил топганлиги 100 йиллигига қадар тахминан 20 йил ичида ядро қуролини бутунлай йўқ қилиш бўйича босқичма-босқич режа ишлаб чиқишга таклиф қилади. Бу келишувлар ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шарноманинг биринчи конференциясининг якуний ҳужжатларида ўз аксини топиши мумкин.
Қозоғистон ТИВ раҳбари БМТ Бош котиби Антонио Гуттерешнинг дунё бўйлаб 13400 га яқин ядро каллаклари тарқалганини айтганига тўхталиб, улардан фойдаланиш таҳдиди " совуқ урушнинг энг қора кунларидан кўра ҳақиқироқ бўлади" деб таъкидлади.
Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартнома 2021- йил январь ойида кучга кирди ва бу шарномани дунёнинг 86 мамлакат имзолади ва 62 давлат ҳам уни ратификация қилган.
Битим қатнашувчилари ядро қуролини ишлаб чиқариш, синовдан ўтказиш, захиралаш ёки ишлатишдан бош тортишга алоҳида келишиб олдилар.