Қирғизистонда инқирозга қарши ҳаракат дастури тасдиқланди
Қирғизистон Бош вазири озиқ-овқат хавфсизлиги ва давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш, сармоялар жалб этиш, молиявий айланмани кўпайтириш, ҳамда глобал салбий омиллар шароитида аҳоли ва бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида " Инқирозга қарши чора -тадбирлар" дастурини тасдиқлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон Бош вазири Ақилбек Жапаров инқирозга қарши қўмита йиғилишида, март ойида биз ҳукумат маҳкамасининг 2022 йилга мўлжалланган инқирозига қарши чора-тадбирлар режасини тасдиқладик деб айтди.
Бу ҳужжат озиқ-овқат хавфсизлиги ва давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш, сармояларни жалб этиш , айланмани кўпайтириш, ҳамда жаҳон иқтисодиётининг салбий оқибатлари шароитида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадидад тайёрланган.
Қишлоқ хўжалиги уруғларини сотиб олиш учун давлат бюджетидан 1,5 миллиард сом / қирғиз валютаси/ ажратилиши, Қирғизистон ҳудудига энг муҳим дори воситаларини рўйхатдан ўтказмасдан олиб кириш тўғрисидаги қарор, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида кам таъминланган фуқаролар учун ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларни сотиш каналлари, иш ҳақини ошириш, янги уй-жой парламентларини ўзартириш ва яратиш, мамлакат бюджети харажатларини оптималшатириш Қирғизистоннинг инқирозга қарши режасини амалга оширишнинг бир қисмидир.