Россия федерациясида Марказий Осиёдан бўлган 172 минг талаба таҳсил олмоқда
Россия Марказий Осиёдан 172 минг талабага мезбонлик қилаётган ушбу минтақа ёшларини ўқишга қабул қилиши бўйича дунё мамлакатлари орасида етакчи ҳисобланади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Таълим ва фан вазирлиги матбуот бўлинмаси Қозоғистондан 61 минг, Ўзбекистондан 48,7 минг, Туркманистондан 30,6 минг, Тожикистондан 23,1 минг ва Қирғизистондан 8,6 минг нафар талаба бор деб эълон қилди.
Айтиш жоиздирки, Тожикистон Таълим ва фан вазирлиги матбуот маркази, айни пайтда Россияда 31 минг 981 нафар тожикистонлик талаба таҳсил олаётганини маълум қилди.
Тожикистон ва Россия томонидан маълум қилинган статистик маълумотлар ўртасида фарқ Россия таълим ва фан вазирлиги фақат квота бўйича /мезбон томон ҳисбидан/ ўқиётган талабалар сонини ҳисобга олгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Булардан ташқари Россияда ҳам кўплаб талабалар шартнома асосида ва хусусий маблағлар ҳисобида таҳсил олади. Бу таъриф билан Россиядаги Марказий осиёлик талабалар сони кўрсатилган рақамдан кўп бўлиши мумкин.