Росатом ва Ўзбекистон кичик атом электр станциялари қурилишини муҳокама қилмоқда
(last modified Thu, 29 Feb 2024 07:17:04 GMT )
феврал 29, 2024 12:17 Asia/Tashkent
  • Росатом ва Ўзбекистон кичик атом электр станциялари қурилишини муҳокама қилмоқда
    Росатом ва Ўзбекистон кичик атом электр станциялари қурилишини муҳокама қилмоқда

Россия Давлат думасидаги ҳукумат соатида Компаниялар гуруҳи бош директори Алексей Лихачёв “Росатом” давлат корпорацияси ва Ўзбекистон кичик атом электр станциялари қурилишини муҳокама қилмоқда деб хабар қилди.

Спутник сайтига кўра, кичик атом электр станцияларига талаб сезиларли даражада ошган.

"Кичик атом электр станцияларига талаб жуда юқори ва бизнинг таҳлилчиларимиз яқин 10-15 йил ичида сайёрада 30-40 ГВтгача кам қувватли атом электр станциялари яратилишини айтишмоқда", — деди Лихачёв.

У, шунингдек, Россиянинг бир қатор компаниялари, жумладан "Норникель", “Газпромнефть"ва "Лукойл" билан кичик атом электр станциялари лойиҳалари бўйича музокаралар олиб борилаётганини айтди.

“Хўш, бир қатор давлатлар – Ўзбекистон, Қирғизистон, Мьянма ва Жануби-Шарқий Осиёдаги бир қатор орол-давлатлар”, — дея қўшимча қилди у.