Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида космик алоқалар соҳасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i73676-Қозоғистон_ва_Тожикистон_ўртасида_космик_алоқалар_соҳасида_ҳамкорлик_шартномаси_имзоланди
Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида космик алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди.
(last modified 2022-07-20T06:10:15+00:00 )
июл 19, 2022 14:44 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида космик алоқалар соҳасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
    Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида космик алоқалар соҳасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида космик алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аерокосмик саноат вазирлигининг Космик алоқа маркази ва Тожикистоннинг “Асатил” компанияси “КазСАТ-3” космик қурилмаси (алоқа сунъий йўлдоши) сиғимидан фойдаланиш бўйича ушбу шартномани имзолаган.

Мазкур келишувга кўра, ушбу алоқа сунъий йўлдоши орқали Тожикистоннинг бориш қийин бўлган ҳудудлари учун алоқа каналлари ташкил этилади.

“Асатил” оператор компанияси Душанбе шаҳрида телепорт маркази ва телекоммуникация тармоқларини бошқариш стансиясига эга бўлиб, Тожикистон давлат органлари ва хусусий компаниялари учун Интернет тармоғидан фойдаланишни таъминлайди.